Хоразмдаги боғчада вафот этган 5 яшар бола ҳақида қўшимча маълумот берилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ Хоразм вилоятининг Хонқа туманидаги боғчада 5 яшар тарбияланувчи вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Вилоят прокуратураси ҳодиса юзасидан маълумот берди. Унга кўра, бола боғчада эмас, шифохонага олиб борилганда вафот этган.

Прокуратуранинг аниқланишича, Хонқа тумани, “Тома” маҳалласида жойлашган 24-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти 2-катта гуруҳ тарбияланувчиси 2017 йил 30 июнда туғилган Ш.Ў. кеча, 3 август куни боғчада тушликдан кейин соат 12:20 ларда ўзини ёмон ҳис қила бошлаганини пайқаган тарбиячи А.Рўзметова муассаса ҳамшираси А.Жумабоевани чақирган.

Ҳамшира томонидан Ш.Ў.га биринчи ёрдам кўрсатилган ва бу ҳақда тез тиббий ёрдам ҳамда боланинг ота-онасига хабар берилган.

Ш.Ў. тез тиббий ёрдам машинасида Хонқа тиббиёт бирлашмасига олиб борилган ҳамда кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан жонлантириш бўлимида вафот этган.

Марҳум Ш.Ў.нинг ота-онаси А.Қаландаров ва М.Ортиқбаевага кўра, Ш.Ў.нинг тутқаноғи тутиб турган. Бироқ, бу ҳақда мактабгача таълим муассасаси ходимларини огоҳлантиришмаган, шунингдек бола эпилепсия ёки бошқа касаллик билан тиббиёт бирлашмасида ҳисобда турмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хонқа туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда, текширув вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Қайд этиш керакки, бу боғчада болалар ўлими билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас. Жорий йилнинг 21 апрелида Андижондаги боғчанинг 4 ёшли тарбияланувчиси, 28 июль куни Шаҳрисабз шаҳридаги боғчада 8 яшар, 1 август куни Наманганда 5 яшар бола вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм

Баҳолаганлар

943

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг