Хоразмдаги банкка қуролланган шахс киришга уринди
3-саҳифа
−
18 Июль 2023
9254Хоразм вилоятининг Урганч шаҳридаги банк биносида пневматик тўппонча билан қуролланган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий Гвардия Матбуот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, ҳолат жорий йилнинг 11 июль куни соат 11:07 да Урганч шаҳар Навоий кўчасида юз берган. Қўриқлаш бўлимига мазкур кўчада жойлашган банкдан "ташвиш" сигнали келиб тушган.
Чақирувга кўра, воқеа жойига етиб борган тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ томонидан пневматик тўппонча билан қуролланган фуқаро қўлга олинган. Ўрганишлар давомида у Урганч шаҳрида яшовчи Х.А. эканлиги маълум бўлди.
Аниқланишича, банкда хизмат вазифасини олиб бораётган Қўриқлаш бўлими ходими ушбу фуқарони бинога кираверишда пайқаб, тўхтатиб қолган ва “ташвиш” тугмаси орқали хабар берган.
Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармаси масъул ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилаётгани айтилмоқда.