Хоразмда уйларни таъмирлашдаги талон-торожлик фош этилди
Жамият
−
08 Апрель 2021
4641Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида уйларни таъмирлашдаги талон-торожлик фош этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўшкўпир туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “H.I.” МЧЖ раҳбари туманнинг Мустақиллик кўчасидаги уйларда амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича тузилган ҳужжатларга сохта маълумотларни киритиш орқали амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиб, 81,6 млн сўм бюджет маблағларини талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан МЧЖ раҳбари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси