Хоразмда “Тозалаш-Антитеррор” тадбири ўтказилмоқда
Жамият
−
12 Декабрь 2020 7092 1 дақиқа
Жорий йилнинг 1 декабрь кунидан бошлаб Хоразм вилояти ҳудудида навбатдаги “Тозалаш-Антитеррор” профилактик тадбири ўтказилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, тадбир давомида вилоят ички ишлар органлари томонидан ҳам бир қатор профилактик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
“Маҳаллий ҳокимият ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ҳамда кенг жамоатчилик ҳамкорлигида ўтказиладиган “Тозалаш-Антитеррор” профилактик тадбиридан кўзланган асосан мақсад жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш билан биргаликда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирлар самарадорлигини янада оширишдан иборатдир”, дейилади расмий хабарда.

Тадбирда ўқотар қуроллар билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида, ов қуролига эга бўлган фуқаролар томонидан қурол ва уларнинг ўқ-дориларини сақлаш тартибига риоя қилинишининг аҳволи ўрганилмоқда.
Тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида, айрим фуқаролар тегишли ҳужжатларсиз уйида сақлаётган ов қуроллари ва уларнинг ўқ-дориларини ихтиёрий равишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топшириш ҳолатлари ҳам кузатилган.
Маълумот ўрнида, ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини ўз ихтиёри билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширган шахс жавобгарликдан озод қилинади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь