Хоразмда мингдан ортиқ одамни алдаган “трейдер” ушланди

3-саҳифа

image

Хоразм вилоятида мингдан ортиқ кишини пулини кўпайтириб беришни ваъда қилиб, алдаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳудуд” информацион дастурида хабар берилди.

Билдирилишича, Хоразм вилоятида Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти Киберхавфсизлик марказининг ҳудудий бўлинмалари томонидан сохта трейдерлик фаолияти билан шуғулланган шахс қўлга олинган.

“Бундан бир неча кун олдин мени битта Telegram-каналга аъзо қилиб қўйишди. Трейдинг орқали пулни бир баравар кўпайтириш ҳақида маълумотлар бор эди. Пулимни бир баравар кўпайтириб олиш мақсадида 20 миллион сўм пулни ташлаб бердим. Орадан бир соатча ўтгандан кейин эса мени блоклаб қўйишди”, дейди жабрланувчилардан бири. 

Қайд этилишича, унинг яшаш манзили кўздан кечирилган пайтда 10 дан ортиқ планшет, 96 та уяли алоқа воситалари, 1171 банк карталари ҳамда 343 та мобил алоқа операторларининг сим-карталари топилган. Ҳозирда ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонлик таниқли санъаткор Дилфуза Исмоилова ўзи қатнашадиган “гап”да танишган аёлнинг гапларига ишониб, 80 минг долларга чув тушгани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгарлик Хоразм трейдер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг