Хоразмда Lacetti йўловчи поезди билан тўқнашди. Қурбонлар бор

3-саҳифа

image

Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида енгил автомобилнинг беэътиборлик билан темир йўл кесишмасига чиқиб кетиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Оқибатда икки киши ҳалок бўлди.

ЙТҲ жорий йилнинг 3 ноябрь куни соат 17:40 ларда Ҳазорасп тумани, Карвак қишлоғи ҳудудида юз берган. Қишлоқ ҳудудидан ўтган “Истиқлол” темир йўлининг 346-километри 3-пикетидаги қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасида Карвак қишлоғида яшаган 48 ёшли фуқаро бошқарувидаги Lacetti русумли автомобилни бошқариб келаётиб, темир йўл кесишмасидаги “Stop” йўл белгисига амал қилмасдан, ҳаракатни давом эттирган ва айни шу вақтда “Шовот – Урганч – Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган йўловчи поезди билан тўқнашган.

Оқибатда автомобиль ҳайдовчиси ва ундаги 25 ёшли йўловчи олган тан жароҳати билан воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

203

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг