Хоразмда кучли шамол бўлди. Уй ва симёғочларга жиддий зарар етди (фото)

Жамият 5472
image

Кеча, 4 июнь куни Хоразм вилоятининг бир қанча туманларида кучли шамол бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ матбуот хизмати маълум қилди.

"4 июнь куни содир бўлган кучли шамол натижасида кўплаб электр тармоқларига шикаст етди", дейилади хабарда.

Суратлар орқали вилоятда шамол кучли бўлганини кўриш мумкин. Шамол натижасида уйларнинг томи, дарахтлар ва симёғочларга жиддий зарар етган.

Фото:“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ

Буни оқибатида бир қанча туманда электр узилишлари кузатилган. Ҳозирда ушбу муаммо устида вилоят "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ишлаётгани маълум қилинган.

Фото:“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ

"5 июнь куни 10:00 дан 18:00 гача профилактика ишлари ўтказилиши сабабли электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз", дейилади хабарда.

Фото:“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ

Фото:“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ

Фото:“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ

Аввалроқ, жорий йилнинг 17 май куни Хоразмда кучли шамол қайд этилган эди. Унда ҳам шамол уй томлари ва дарахтларга зарар етказган.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 150
Рейтинг: 3
Теглар
t
×