Хоразмда кўчатларни парваришламаган мансабдорлар жаримага тортилди
3-саҳифа
−
03 Июль 2024
3651Хоразмда кўчатларни парваришламаган мансабдорлар жаримага тортилди. Бу ҳақида Экология вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, Хоразм вилояти Экология бошқармаси томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳор мавсумида экилган дарахт ва бута кўчатларининг парвариши юзасидан доимий назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
Маълумотларга кўра, мансабдор шахслар томонидан кўчатларни парвариш қилмаслик, суғорилишига эътибор қаратмаслик борасида 27 та ҳолат аниқланган. Уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси ( Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 91 миллион 800 минг сўм маъмурий жарима белгиланган.
LiveБарчаси
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь