Хоразмда коронавирусдан соғайганлар сони жами 94 нафарга етди

Жамият 4868
image

Хоразм вилоятида 33 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 27 апрель куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

“Шу соатларда Хоразм вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 33 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайиб, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди“ дейилади хабарда.

Таъкидланишича, соғайганларнинг 30 нафари жорий йил 22 март куни Россиядан чартер рейс билан келишган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Қолган 3 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.

Маълумот берилишича, улардан 29 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Хоразм, Наманган ва Фарғона вилоятларидан 5 нафардан, Бухоро ва Андижон вилоятларидан 4 нафардан, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларидан 3 нафардан, Навоий, Тошкент, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 61 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.

Хоразм вилоятидан айни пайтга қадар 61 нафар бемор буткул соғайган бўлса, эндиликда улар 94 нафарга етди. Шунингдек, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 859 нафарни ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача коронавирус инфекцияси юқтирганлар 1887 нафарни ташкил қилмоқда. Беморларнинг беморларнинг 8 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 90
Рейтинг: 3.2
t
×