Хоразмда қизларни бошқа вилоятларга фоҳишалик учун сотаётган аёл ушланди

3-саҳифа

image
Аёлни Туркияга фоҳишаликка юбораётган шахслар ушланди north_east

Аёлни Туркияга фоҳишаликка юбораётган шахслар ушланди

Хоразмда вояга етмаган қизларни мажбуран фоҳишалик қилиш учун сотиб юбораётган аёл ушланди. Бу ҳақда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси (ТХТБ) хабар берди.

Жорий йилнинг 2 февраль куни Хоразм вилояти ИИБ ТХТБ бошлиғи номига ариза келиб тушган. Унда Р.М. исмли аёл ёш вояга етмаган қизларни уйида сақлаб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаб, бир неча кунга бошқа вилоятларга 1000-1500 АҚШ долларига доимий равишда сотиб юбораётгани маълум қилинган.

Аризага мувофиқ ТЭҚКГ ва ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида, 1989 йилда туғилган, Урганч шаҳар, Гурлан кўчасида яшовчи Р.М. шартли харидор сифатида жалб қилинган М.М.га 1 400 АҚШ доллари эвазига 2002 йилда туғилган, Урганч шаҳар Наманган кўчасида рўйхатда турувчи М.Ф. ҳамда 1999 йилда туғилган, Урганч шаҳар Проектная кўчасида рўйхатда турувчи М.А.ни 7 кунга Самарқанд вилоятига фоҳишалик қилиб келиш учун сотиб, Хазорасп бекатига бориб М.М.дан пулларни олаётган вақтида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Р.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 135-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

фоҳишалик

Баҳолаганлар

1181

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг