Аёлни Туркияга фоҳишаликка юбораётган шахслар ушланди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 29 январь куни Тошкентда аёлни Туркияга фоҳишалик қилиш учун жўнатаётган икки киши қўлга олинди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

28 ёшли Шоира Н. ва 32 ёшли Нилуфар Р. “Мухлиса” исмли шахсга Туркиянинг Истанбул шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланиш орқали моддий маблағ орттиришни таклиф қилган. Унга Истанбул шаҳрига бориш учун барча йўл кира ва бошқа харажатларини тўлаб беришларини ваъда қилиб, Тошкент халқаро аэропорти орқали жиноий шериклари ҳозирги кунда Туркия давлатида яшовчи Наргиза Г. исмли шахснинг олдига юбораётган вақтларида ҳуқуқни муҳофаза қиливчи орган ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Шоира Н. ва Нилуфар Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 135-моддаси 2-қисми “е” банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов давомида, фуқаро Шоира Н. муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 135-моддаси 3-қисми “а” банди (одам савдоси) билан судланиб, 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниб, афв этилганлиги аниқланган.

Ҳозирда, мазкур фуқаролар муқаддам ушбу турдаги жиноятларни содир қилиб, юртдошларимизни чет элга шаҳвоний ниятларда юборган ҳолатлари бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

фоҳишалик

Баҳолаганлар

133

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг