Хоразмда қарийб 1 кило “опий” сақлаган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида салкам 1 кг “опий” сақлаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида яшовчи, 1983 йилда туғилган шахс ушланиб, унинг ёнидан 5 гр “опий” моддаси топилган бўлса, у ижарага олган хонадондан эса яна 887 грамм “опий” ва 71 грамм “героин” гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Аниқланишича, у қўшни давлатдаги жиноий шерикларидан олиб келган моддаларни келгусида сотишни режалаштирган.

Фарғона вилоятида кузатилган ҳолатда эса, Фарғона туманида истиқомат қилувчи, 1991 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадонидан муқаддам Қирғиз Республикасидан айланма йўллар орқали олиб келинган, умумий баҳоси 140 млн сўмни ташкил қилувчи, 2800 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари топилган. 

Тошкент вилоятида ҳам қайд этилган ҳолатда Тошкент туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган  шахс ва унинг таниши бўлган, 1994 йилда туғилган Қозоғистон Республикаси фуқароси ўзаро келишган ҳолда, муқаддам Қозоғистондан контрабанда йўли билан олиб келинган 300 мл “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситасини харидорга 300 АҚШ доллари ва 600 минг сўмга сотган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Бундан ташқари, уларнинг ёнидан бир неча дона “Прегабалин” капсулалари ва “Тропикамид” суюқлиги бўлган флаконлар ҳам ашёвий далил сифатида олинган.

Аниқланишича, ушбу шахслар психотроп моддаларни Ўзбекистонга турли номдаги дори воситалари идишларига жойлаштирган ҳолда олиб келишган. 

Ҳозирда 3 ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилингани ҳақида хабар берилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Хоразм Фарғона героин опий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг