Хоразмда 55 ёшли эркак қидирилмоқда
3-саҳифа
−
06 Февраль
13720Хоразм вилояти Янгибозор тумани Қоратепа маҳалласида яшаган 55 ёшли Давронбек Ҳусаинович Аҳмедов қидирилмоқда. Бу ҳақда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, у 2024 йил 22 январь куни соат тахминан 10:00 лар атрофида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.
Алоҳида белгилари – 1969 йилда туғилган, бўйи 160-165 см, сочлари олинган, соқоли ўсган ҳолда, ўзи ҳақида қисман маълумот бера олади, ақлий заифликнинг ўрта даражаси ташхиси билан тиббий ҳисобда туради, юрганда ўнг оёғи оқсайди.
Ушбу шахс тўғрисида бирор маълумотга эга бўлган фуқаролардан 102 ёки 62-41-94-054 телефон рақамларига мурожаат қилиш сўралган.
Таъкидлаш жоизки, Андижон вилояти Хўжаобод туманида туғилган 18 ёшли Барнохон Холдаралиева 61 кундан бери бедарак йўқолган бўйи қолмоқда.
LiveБарчаси