Хоразмда 3 нафар бемор қолди. Сурхондарёда эса охирги бемор ҳам соғайиб чиқди

Жамият

image

Хоразм ва Сурхондарё вилоятида жами 3 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 20 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

“Хоразм вилоятида 2 нафар, Сурхондарё вилоятида эса 1 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалди ва реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Хоразм вилоятида тузалиб чиққанларнинг бири 49 ёшли эркак бўлиб, Россиядан чартер рейс билан келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Иккинчиси эса 39 ёшли эркак бўлиб, касалликни коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда юқтириб олган. Вилоятда шу пайтга қадар 228 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда уларнинг сони 230 нафарга етди. Шундай қилиб, ҳозирда Хоразмда 3 нафар бемор даволанмоқда.

Шунингдек, Сурхондарё тузалиб чиққан 33 ёшли эркак касалликни коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда юқтириб олган. Таъкидлаш жоизки, у ҳозирча вилоятдаги охирги бемор бўлиб, жами ушбу ҳудудда 43 нафар бемор коронавирус инфекциясидан фориғ бўлди. Ҳозирча вилоят COVID-19 дан ҳоли ҳудудлар (Жиззах, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари) сафига қўшилди.

Айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2369 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозиргача 2880 кишида коронавирус аниқланди. Бугунгача беморларнинг 13 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг