Хоразмда 10-синф ўқувчиси содир этган ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
13 Май 2021 11780 1 дақиқа
Жорий йилнинг 6 май куни Хоразм вилоятининг Урганч туманида мактаб ўқувчиси бошқарган автомобилнинг йўл-транспорт ҳодисасига учраши натижасида уч киши ҳалок бўлди.
Маълум қилинишича, соат 15:30 ларда ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган мактаб ўқувчиси Э.Б. Lacetti’ни Урганч тумани ҳудудидан ўтган 4П-162 сонли катта айланма йўли бўйлаб бошқариб кетаётиб, йўлнинг қарама-қарши тарафига чиқиб кетган ва Damas билан тўқнашув содир этган.
Оқибатда уч киши ҳалок бўлган, яна икки фуқаро турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Урганч тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодекси 266-модда (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь