Хоразмда ҳаракатланиб кетаётган Damas ёниб кетди

3-саҳифа

image

Хоразм вилояти Шовот туманида ҳаракатланиб кетаётган Damas'да ёнғин юз берди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Кеча, 1 июль куни соат 21:56 да Шовот тумани “Пахтакор” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4R-159 автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро М.С. бошқарувидаги Damas машинасида ёнғин содир бўлган. Ёнғин оқибатида автомобилнинг двигатель ва салон қисми ёнган.

Воқеа жойига Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарувчилари зудлик билан етиб бориб, соат 22:12 да автомобилда юзага келган ёнғинни тўлиқ бартараф этган. 

Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразмда Damas ҳайдовчиси маст ҳолда Хива шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғини уриб юборганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Хоразм Damas

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made