Хоразм вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
07 Март 2022 13013 1 дақиқа
Шерзод Бекберганович Исмоилов Хоразм вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокимининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинди.
Шерзод Исмаилов ҳокимнинг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари бўлди.
Шерзод Исмаилов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикасининг Индонезиядаги элчихонаси савдо иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.
Live
БарчасиСергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь