Хоразм вилоят ССБ бошлиғи ўзгарди

Жамият

image

Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хожибоевнинг тегишли буйруғи билан Иноят Саъдуллаевич Ҳажиев Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Ҳожиев тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти филиали раҳбари вазифасида ишлаб келган.

Иноят Ҳожиев ўз фаолияти давомида Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси, кейинчалик янги ташкил қилинган Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасининг раиси каби масъул лавозимларда ҳам фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё виля ССБга янги раҳбар тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

135

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг