Хоразм ва Самарқандда “валютчик”лар қўлга тушди
3-саҳифа
−
09 Октябрь
5639Хоразм ва Самарқанд вилоятларида хорижий валюталарни ноқонуний айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Департаментнинг Пайариқ ва Қўшработ тумани бўлими, вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро Х.Б фуқаро Ю.Қ.га 4 000 АҚШ долларини 50,9 миллион сўмга сотган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Пайариқ ва Оқдарё тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.У. фуқаро А.А.га 3100 АҚШ долларини 39,5 миллион сўмга сотган вақтида ушланиб, 3292 АҚШ доллари, 10 евро ва 62 минг 410 Россия рубли ашёвий далил сифатида олинган.
Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида эса Д.Г. фуқаро О.С.га 3 400 АҚШ долларини 43 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат хавфсизлик хизматининг тезкор тадбири давомида қалбаки хорижий валюталарни муомалага чиқаришга уринган шахслар ушланганди. “Наманган-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган, Тошкент вилоятининг Чиноз туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган шахс бошқарувидаги Honda русумли автомашина Поп тумани ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда қалбаки 4 минг АҚШ доллари борлиги маълум бўлган.
Терговга қадар текширув давомида, у мазкур қалбаки валюталарни келгусида сотиш мақсадида Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1971 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқародан 2200 АҚШ долларига сотиб олганлиги аниқланган.
LiveБарчаси
2024 йил сўзи сифатида “брат” танлади.
02 Ноябрь