Хонда “МЮ”да текинга ўйнамоқчи

Спорт 1327
image

Москванинг ЦСКA футбол клубининг собиқ яримҳимоячиси япониялик Кейсуке Хонда "Манчестер Юнайтед" жамоасида ўйнашни хоҳламоқда ва буни бепул амалга оширишга тайёр. 33 ёшли футболчи бу ҳақда бугун, 28 сентябрь куни ўз Twitter`да ёзиб қолдирган.

"Менга пул керак эмас, лекин ажойиб жамоа ва ажойиб жамоадошим билан ўйнашим керак!", деб ёзади футболчи ва шунингдек, Манчестер жамоасидан унга тегишли таклиф қилишни сўрайди.

Маълумот учун Кейсуке Хонда 1986 йилда Японияда туғилган. У фаолиятини маҳаллий "Сетцу" футбол клубида бошланғич мактабнинг иккинчи синфида ўқиётганида бошлаган. Кейинчалик у "Гамба Осака" ёшлар жамоасига кирди, у ерда бир неча йил яшади, аммо ёшлар жамоасига таклиф олмади ва оддий ўрта мактабга ўтди. 

Кейсуке Япония ўрта мактаб кубоги ярим финалига чиққанидан кейин кўплаб Япония жамоалари скаутларининг эътиборини тортди. 2004 йилда у мактаб ўқувчиси бўлган ва Япония футбол федерациясининг махсус рухсатини олганидан сўнг "Нагоя Грампус" ўқув клубига қўшилган. Худди шу мавсумда Хонда Япония Лигаси кубоги доирасидаги расмий ўйинларда дебют қилди.

2005 йилда Хонда "Нагоя Грампус" билан профессионал шартнома имзолади ва кейинги йил мустаҳкам таянч ўйинчига айланди. У шунингдек, 2010-2013 йилларда Москванинг ЦСКА жамоасида ўйнаган. 
 

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 33
Рейтинг: 2.9
Будьте в курсе событий!
×
×