Хонанда Юлдуз Усмонова шоир Йўлчи Рўзиевга судда ютқазди

Маданият-санъат

image

Кеча, 29 октябрь куни Йўлчи Рўзиевнинг Юлдуз Усмоновага қарши очган даъвоси Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судида кўриб чиқилди ва қарор қабул қилинди.

Қайд этиш керакки, даъвогар Йўлчи Рўзиев жорий йилнинг 20 сентябрь куни Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судига жавобгар Юлдуз Усмоновага нисбатан “Хаста бўлма” қўшиғининг шеър муаллифи сифатида муаллифлик ҳуқуқлари бузилишига чек қўйиш, муаллифлик ҳуқуқлари бузилганлиги учун товон пули ва маънавий зарар ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган.

Мазкур даъво ариза бўйича фуқаролик иши қўзғатилиб, суд мажлиси 2021 йил 13 октябрга тайинланган. 13 октябрь куни суд мажлисига даъвогар келган, жавобгар келмаганлиги сабабли 2021 йил 22 октябрга қолдирилган.

2021 йил 22 октябр куни суд мажлисига тарафлар ва учинчи шахс Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги вакили келган, суд мажлисида кўрсатмалар олинган. Жавобгар вакили уларга низони тинч йўл билан ҳал қилиш учун муддат беришни сўрагани ва даъвогар томони норози бўлмагани сабабли суд мажлиси 2021 йил 29 октябрга қолдирилган.

29 октябрь куни қабул қилинган ҳал қилув қарори билан даъво ариза қисман қаноатлантирилиб, Юлдуз Усмоновадан даъвогар Йўлчи Рўзиевга 50 000 000 сўм маънавий зарар учун компенсация, базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари миқдорида етказилган зарар ҳисобига товон пули ундириш белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Юлдуз Усмонова Йўлчи Рўзиев

Баҳолаганлар

2001

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг