Хонадонда қамалиб қолган болакай қутқарилди
Жамият
−
16 Апрель 2019
4197Кеча, 15 апрель куни Тошкент шаҳрида хонадон ичида қамалиб қолган ёш бола қутқарилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Қутқарув хизмати бошқармасининг тезкор навбатчилик қисмига Чилонзор туманидан фуқаро Гулобова А. хонадон эшиги қулфланиб, хонадон ичида ёш бола қамалиб қолганлиги тўғрисида хабар берган. Қидирув-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб борган ва асбоб-ускуналар ёрдамида хонадон эшиги очиб берилган.
Маълумотларга кўра, қутқарув хизмати бошқармасининг тезкор навбатчилик қисмига, Тошкент шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари томонидан 2019 йилнинг 1 апрель кунидан 15 апрель кунига қадар жами 2702 та қўнғироқ келиб тушган.
Шулардан 50 тасига бошқарманинг Қидирув-қутқарув гуруҳлари томонидан жойига чиққан ҳолда зарурий ёрдамлар кўрсатилди. Қолган мурожаатлар турига қараб маъсул бошқарма ва хизматларга етказилиб, уларнинг ўз вақтида ижро этилиши назоратга олинган.