Холанд Мбаппени ортда қолдириб, дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди

Спорт 1994
image

Норевегия терма жамоаси ва “Манчестер Сити” клубининг  футболчиси Эрлинг Холанд дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди. 22 ёшли спортчи айни дамда 170 миллион еврога баҳоланмоқда. Бу ҳақда Германиянинг “Тransfermarkt” портали хабар берди.

Қайд этиш керакки, Холанддан олдин дунёнинг энг қиммат футболчиси мақоми ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппега тегишли эди. Айни пайтда франциялик футболчининг бозор қиймати 160 миллион долларни ташкил қилади.

Маълумот учун, 2022 йилнинг ёзида Холанд “Боруссия Дортмунд”ни “Манчестер Сити”га аламаштирган эди. Инглиз клуби 22 ёшли футболчи учун 75 миллион евро тўлаган. У жорий мавсумда “шаҳарликлар” сафида 16 та учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол урди.

Килиан Мбаппе эса жорий йилнинг май ойи охирида ПСЖ билан янги уч йиллик шартнома имзолаган эди. Унинг бу қарори кўпчилик учун кутилмаган бўлди. Сабаби Оммавий ахборот воситалари Мбаппенинг келажагини “Реал Мадрид” билан боғлаган. 23 ёшли ҳужумчи ПСЖ сафида 18 та ўйинда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 18 марта ишғол қилган.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 40
Рейтинг: 2.8
t
×