ХОҚнинг 2021 ва 2023 йилги Сессиялари учун мезбон шаҳарлар аниқланди
Спорт
−
28 Июнь 2019
3435Аввалроқ, Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро Олимпия қўмитасининг 134-Сессияси ўз ишини бошлагани ҳақида маълум қилган эдик. Бугун, 28 июнь куни анжуман якунланди. Сессиянинг сўнги кунида ташкилотнинг 2021 ва 2023 йилги Сессиялари учун мезбон шаҳарлар номи аниқлаб олинди.
Унга кўра, 2021 йили бўлиб ўтадиган 137-Сессияга Грециянинг Афина шаҳри, 2023 йилги (140-Сессия) йиғилишга эса Ҳиндистоннинг Мумбаи шаҳри мезбонлик қиладиган бўлди. Маълумот учун, ХОҚ Сессиялари катталар ва ўсмирлар ўртасидаги қишки ҳамда ёзги Олимпиадалардан аввал ҳам ўз ишини олиб боради. Шунингдек, ҳар икки йилда ҳам бир маротаба Сессия иши бўлиб ўтади.
Афина Сессиясида кўриб чиқиладиган аниқ масалалар бўйича ҳозирча маълумот йўқ. Мумбай йиғинида 2030 йилги қишки Олимпиада мезбони аниқланиши маълум. Ниҳоясига етган 134-Сессия 2026 йилги қишки Олимпия ўйинларига мезбонни аниқлаш, Париж-2024 Олимпиадасига 4 спорт турининг киритилиши, AIBAнинг бокс мусобақаларидан расман четлатилгани билан тарихда қолди.
Ташкилотнинг навбатдаги 135-Сессияси келаси йилнинг февраль ойида ўсмирлар қишки Олимпиадасидан аввал яна Лозанна шаҳрида ўтказилади. Ҳозирча унда кўриб чиқиладиган асосий масала 2024 йилги ўсмирлар ўртасидаги қишки Олимпиада мезбонини аниқлаш бўлиб турибди.
LiveБарчаси