Хитой Ўзбекистонга янги элчи юборяпти
Жамият
−
12 Июль 2023
4124Юй Цзюнь Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланди. Элчихона расмий сайтида Юй Цзюнь томонидан имзоланган табрикнома эълон қилинди.
“Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Хитойнинг Ўзбекистонга нисбатан ташқи сиёсатига қатъий содиқ қолади. Ўзбекистон жамиятининг хайрихоҳ вакиллари билан биргаликда ишлайди, давлат раҳбарларининг муҳим келишувларини фаол амалга оширади, ривожланиш стратегияларини бирлаштиришга кўмаклашади, турли соҳаларда дўстона алмашинувларни илгари суради, ҳар томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштиради, икки халқ ўртасидаги ўзаро англашув ва дўстликни доимий равишда мустаҳкамлайди”, дейилади табрикномада.
Маълумот учун, жаноб Юй Цзюнь 1972 йилда туғилган. У Хитой Коммунистик партияси аъзоси ҳисобланади. Ташқи ишлар вазирлигининг тегишли бошқарма ва идораларида, шунингдек, хориждаги элчихоналар ва консулликларда ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида Хитойнинг Ўзбекистондаги аввалги элчиси Цзян Ян беш йиллик дипломатик миссияси якунланган эди. 6 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев Цзян Янни икки томонлама муносабатларда бугунги даражага эришилишига қўшган шахсий ҳиссаси учун юксак давлат мукофоти – “Дўстлик” ордени билан тақдирлаган эди.
LiveБарчаси