Хитойнинг собиқ ташқи ишлар вазири ўз жонига қасд қилган ёки қийноқлардан вафот этган – “Politico”
Олам
−
07 Декабрь 2023
65272023 йил июль ойида лавозимидан четлаштирилган собиқ Хитой Ташқи ишлар вазири Цинь Ган қийноқлардан сўнг Пекин ҳарбий шифохонасида вафот этди ёки ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда “Politico” нашри юқори мартабали хитойлик амалдорларга яқин манбаларига таяниб хабар берди.
Цинь Ган жорий йилнинг 25 июнидан бошлаб омма олдида кўриниш бермаган.
Кейин у Вьетнам Ташқи ишлар вазири Буй Тхань Шон, Шри-Ланка Ташқи ишлар вазири Али Сабри, шунингдек, Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко билан музокаралар ўтказган.
Ушбу йиғилишдан бир ой ўтгач, Цинь Ган ишдан бўшатилди ва унинг ўрнига 2013 йилдан 2022 йилгача ТИВ раҳбари бўлган Ван И тайинланди.
“Politico” манбаларига кўра, вазирнинг ғойиб бўлиши ва кейинчалик бўшатилиши Руденконинг Пекинга ташрифи билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Унга кўра, ушбу сафар давомида Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Хитой раиси Си Цзиньпинга Цинь Ган ва бир қанча юқори мартабали зобитларнинг қариндошлари ХХР ядровий сирларини Ғарб давлатлари разведка хизматларига етказаётгани ҳақида маълумот берган.
Хитой расмийлари “Politico” хабарига изоҳ бермаган.
RTVI'нинг дипломатик доиралардаги суҳбатдоши Руденконинг Цинь Ганни олиб ташлашда иштирок этиши мумкин эмаслигини таъкидлаган.
“Бундай мавзуни муҳокама қилиш вазир ўринбосарининг зиммасида эмас. Бу каби воқеалар шахсан Президент даражасида бўлиб, пастроқ даражада амалга оширилмайди”, дея тушунтирган манба.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь