Хитойликлар Бэйлга 70 млн евро маош таклиф қилмоқда

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби ва Уэлс терма жамоаси ҳужумчиси Гарет Бэйлга Хитой клубларидан қизиқиш мавжудлиги маълум қилинди.

Хориж ОАВнинг хабар беришича, хитойликлар футболчига ҳафтасига 1,3 млн, йилига салкам 70 млн евро маош таклиф қилишган. Агар футболчи бунга розилик берса, айни пайтда ишлаб топаётган пулидан 2 баробар кўп маблағга эга бўлади.

Бу трансфер амалга ошадиган бўлса, Бэйл ер юзидаги энг юқори маош оладиган футболчига айланаши мумкин. Айни пайтда бу номни “Барселона” форварди Лионель Месси ўзида сақлаб турибди. У ҳозир Каталонияда салкам 50 млн евро маош олмоқда.

Ўтган мавсум Гарет “Реал” сафида Испания чемпионати доирасида жами 29 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол киритди ва 3 та голли пасни амалга оширди.

Олдинроқ футболчига Миланнинг “Интер” клуби жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шунингдек, қанот вингерини “Манчестер Юнайтед” ҳам ўз сафига қўшиб олишга қарши эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Реал МЮ Гарет Бэйл Интер

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

2.6

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг