Хитойликка турмушга чиқиб алданган ўзбекистонлик Ватанига қайтарилди

Жамият

image

Хитой эркакка турмушга чиқиб, алданган ва бир неча ой давомида азият чеккан Ўзбекистон фуқароси Ватанига қайтарилди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 26 март куни Ўзбекистоннинг Шанхай (Хитой) шаҳридаги Бош консулхонаси Ўзбекистон фуқароси Мафтуна Холматованинг ушбу шаҳар туманларидан бирида мажбуран ушлаб турилганлиги тўғрисида маълумот олиб, маҳаллий полиция ҳокимиятига расмий мурожаат қилган.  Натижада Мафтунанинг жойлашган манзили аниқланиб, у билан консуллик ходимлари учрашган.

Ўзбекистон фуқаросининг хабар беришича, у 2018 йилнинг июнь ойида Наманган шаҳридаги никоҳ агентлиги воситасида ХХР фуқароси Яо Венхао билан танишади ҳамда ваъдаларига ишониб расмий никоҳни қайд этгандан сўнг Хитойга турмуш ўртоғининг ёнига учиб кетади. Унинг сўзларига кўра, етиб борганидан буён оғир ижтимоий шароитда яшаган, унга овқат беришмаган, уришган,  таҳқирлашган ҳамда паспортини олиб қўйишган. У ўзига етказилган азиятларга чидолмай бир неча марта қочишга уринган.

Полиция бўлими бошлиғи ҳам иштирок этган суҳбатдан сўнг Ўзбекистон фуқароси Бош консулхонага топширилган. 28 март куни Пекин шаҳри орқали учган авиарейсда Ўзбекистон фуқароси Тошкентга етиб келди. 

Бошқа мамлакатларда фуқаролар билан содир бўлган бу каби фактлар ягона эмаслигини инобатга олиб, ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ўзбекистон фуқароларига узоқ муддатга хорижий давлатга борганда Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида консуллик ҳисобида туришни ҳамда бу каби ва бошқа мураккаб ҳаётий вазиятларда уларга мурожаат қилишни қатъий тавсия этади. Бундай ҳолатларда миллий паспортни бошқа шахсларга бериш мумкин эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

ТИВ Ўзбекистон-Хитой консулхона

Баҳолаганлар

161

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг