Хитойлик ота-она боласини тун бўйи телевизор кўриш билан жазолади

Олам

image

Хитойда эр-хотин саккиз ёшли боласини жуда кўп телевизор кўргани учун жазо сифатида тун бўйи телевизор кўришга мажбурлагани норозиликка сабаб бўлди. Бу ҳақда “Independent” нашри хабар берди.

Хитойнинг марказий қисмидаги Хунан провинциясида яшовчи ота-она ўғлини уйда қолдириб, унга уй вазифасини бажариб, соат 20:30 да ухлашни буюрган.

Аммо улар қайтгач ўғлининг телевизор кўраётгани ва уй вазифасини эътиборсиз қолдирганига гувоҳ бўлган. Оқибатда улар жазо тариқасида фарзандига тун бўйи телевизор кўришни буюрган ва улар болакайни навбатма-навбат назорат қилишган. Назорат остида бола аввалига хотиржам бўлиб, телевизор томоша қилган, бироқ тунги соат 2 ларда йиғлай бошлаган. Хабарда айтилишича, унга эрталаб соат 5 га қадар ухлашга рухсат берилмаган.

Хитой ижтимоий тармоқларида кенг тарқалаётган бу воқеа  муҳокамаларга сабаб бўлди. Баъзилар буни ота-онанинг қаттиққўллиги деб атаса, бошқалар буни болани тарбиялаш усули деб атади.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

362

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг