Хитойлик олимлар янги коронавирус топганини эълон қилди
Саломатлик
−
27 Январь 2022
19179Хитойлик олимлар Африкада аниқланган NeoCoV коронавируси SARS-CoV-2 билан ҳужайраларга киришнинг ўхшаш тамойилларига эга ва одамлар учун потенциал хавф туғдириши мумкинлигини хабар қилишди. bioRxiv порталида хитойлик олимларнинг мақоласи чоп этилган.
NeoCoV Жанубий Африкада кўршапалакларда топилган ва ҳозирча бу популяция ичида тарқалмоқда. Бироқ, олимларнинг таъкидлашича, у мутацияга учрашдек яширин имкониятга мавжуд. Агарда бу содир бўлса, вирус нафақат ҳайвон ҳужайралари, балки одамларга ҳам кириб бориш қобилиятига эга бўлади. NeoCoV 2010-йилларда тарқалган Яқин Шарқдаги респиратор синдроми қўзғатувчиси MERS-CoV коронавирусининг яқин қариндоши ҳисобланади.
“Ушбу тадқиқотда биз кутилмаганда NeoCoV ва унинг яқин қариндоши PDF-2180-CoV кўршапалакдан ангиотенсин-конвертация қилувчи фермент 2 (АСЕ2, баъзи коронавируслар организмга киришда фойдаланадиган рецептор)нинг айрим турларидан самарали фойдаланиши мумкинлигини аниқладик”, деб ёзади олимлар.
Қайд этилишича, COVID-19 пандемиясини келтириб чиқарган SARS-CoV-2 коронавируси ҳам танага кириш учун АСЕ-2 дан фойдаланади.
Хитойлик олимларнинг таъкидлашича, уларнинг тадқиқотида MERS-CoV коронавируси “қариндошлари”нинг АСЕ2 дан фойдаланиши тасвирланган. Бу “потенциал биохавфсизлик таҳдидини” очиб беради, дейди улар.
Олимларнинг таъкидлашича, вируснинг ҳаракатини диққат билан кузатиб бориш керак. Шу билан бирга, улар NeoCoV табиати ҳали ҳам етарлича ўрганилмаганини таъкидладилар.
2019 йил охирида Хитойда янги турдаги коронавирус келтириб чиқарадиган касалликнинг авж олгани ҳақида хабар берилган эди. У Хубэй провинциясида жойлашган Ухан шаҳрида қайд этилган. 2020 йил 11 март куни ЖССТ янги коронавирус тарқалишини глобал COVID-19 пандемияси деб эълон қилди.
LiveБарчаси