Хитойлик олимлар инсон танасидан энергия олиш технологиясини яратди

Олам

image

Хитой тадқиқотчилари инсон танасининг иссиқлигидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган янги материал – “термоэлектр каучук”ни ихтиро қилди. Бу ҳақда “South China Morning Post” хабар берди.

Мазкур эластик материал яримўтказгичли полимерлар ва каучук асосида ишлаб чиқилган бўлиб, у тана ҳароратини электр қувватига айлантиради. Олимларнинг таъкидлашича, бу янгилик келажакда ақлли гаджетлар учун заряд манбаи бўлиши, шунингдек, электр тармоғи мавжуд бўлмаган шароитларда турли қурилмаларни ишлатишда қўл келиши мумкин. Масалан, ақлли соатларни тана иссиқлиги ёрдамида зарядлаш ёки саёҳат вақтида телефонни қувватлантириш мумкин бўлади.

Келгусида ушбу технологияни “ақлли кийимлар”га интеграция қилиш режалаштирилган. Бундай кийимлар нафақат смартфонни зарядлайди, балки фойдаланувчининг тана ҳароратини мувофиқлаштириш имконини ҳам беради.

Шунингдек, олимлар материалга турли сенсорларни ўрнатиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Натижада, у босим, кимёвий таркиб ёки нафас олишни кузатиши мумкин. Бу эса нафақат соғлиқ мониторинги, балки вирусларни аниқлаш ёки ҳатто ўпка саратони ташхисида фойдаланиш имконини беради. Масалан, келажакда ушбу материал асосида касалликларни эрта аниқлашга ёрдам берадиган ақлли ниқоблар яратилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат аввал Хитойда илк бор инсонга чўчқа ўпкаси кўчириб ўтказилгани ҳақида берган эдик.

Жаҳонгир Болтабоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Хитой энергия “термоэлектр каучук”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг