Хитойдан бурнигача қарзга ботган давлатлар рўйхати очиқланди.  Ўзбекистон қаторда борми? 

Олам

image

Жаҳон банки Хитойдан энг кўп қарз олган давлатлар қайсилигини маълум қилди

Статистикага кўра, Хитойдан қарздорлиги энг юқори бўлган мамлакатларнинг асосий қисми Африка қитъасида жойлашган. Шу билан бирга, Марказий ва Жануби-Шарқий Осиё ҳамда Тинч океани минтақасидаги давлатлар ҳам Хитойдан қарздорлик бўйича олдинги ўринларда туради. 

Таҳлилда айтилишича, порт, темир йўл ва қуруқлик инфратузилмасини қуришни молиялаштирадиган "Янги Ипак йўли" лойиҳаси, иштирокчи давлатлар учун Хитой олдидаги катта қарздорликни келтириб чиқарган. 2021 йил охиридаги маълумотларга кўра, Хитой дунёнинг 98 та мамлакатига қарз берган бўлиб, улардан Покистон (24,7 миллиард доллар), Ангола (22,0 миллиард доллар), Эфиопия (7,4 миллиард доллар), Кения (7,4 миллиард доллар) ва Шри-Ланка (7,2 миллиард доллар) энг катта қарздорликка эга. 

Мамлакатларнинг ялпи миллий даромадига нисбатан ҳисобланганда энг катта қарздорлик Африкадаги Жибути ва Ангола давлатлари ҳиссасига тўғри келади. Малдив, Лаос ва Мўғулистон каби Осиё давлатлари бу борада рўйхатнинг кейинги поғоналарида турибди. Номи келтирилган мамлакатларнинг Хитойдан олган қарзи уларнинг ялпи миллий даромадига нисбатан 25 фоиздан юқорини ташкил қилади. 

Марказий Осиёда Туркманистоннинг нисбий қарздорлиги қолган давлатларникига нисбатан пастроқ бўлса, Қирғизистон ва Тожикистонда Хитойдан олинган қарз уларнинг ялпи миллий даромадига нисбатан 10 фоиздан 25 фоизгача қисмини ташкил қилиши қайд этилган. Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг Хитой олдидаги қарздорлиги эса ушбу мамлакатлар ялпи миллий даромадининг 1-4 фоизига тенг. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2022 йилда рекорд даражада ошгани маълум қилинганди. Унга кўра, мамлакатнинг умумий қарз миқдори 29,2 миллиард долларни ташкил этиб, бу миқдор Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг 36,4 фоизига тенг.

Нодиржон Мадаминов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

қарз Ўзбекистон Хитой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made