Хитойдаги тошқинда 10 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Хитой шимолидаги Ички Мўғулистон мухтор тумани ҳудудида тоғ дарёларининг кутилмаган тошқини оқибатида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Баян-Нур шаҳри Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг маълумотига кўра, табиий офат 16 август куни соат 22:00 атрофида Урад-Хоуци хошунидаги дарё юқори оқимида содир бўлган. Табиат қўйнида лагерь қуриб дам олаётган 13 сайёҳ (8 эркак ва 5 аёл) билан алоқа узилиб қолган.

17 август куни соат 15:30 га келиб улардан бири қутқарилган. Воқеа жойига 700 дан ортиқ қутқарувчи юборилиб, шошилинч қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Хитой Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бедарак йўқолганларни қидириш ишларини олиб бориш учун барча имкониятларни сафарбар этишни талаб қилиб, махсус ишчи гуруҳини ҳам юборган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистоннинг шимолидаги Уттаркаши шаҳрида кучли ёмғир ёғиши оқибатида тошқин юзага келганди ва у бутун бир қишлоқни буткул вайрон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой тошқин Урад-Хоуци

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг