Ҳиндистондаги тошқин бутун бир қишлоқни вайрон қилди (видео)

Олам

image

Ҳиндистоннинг шимолидаги Уттаркаши шаҳрида кучли ёмғир ёғиши оқибатида тошқин юзага келди ва у бутун бир қишлоқни буткул вайрон қилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, ёғингарчилик Уттаркаши шаҳрида ҳалокатли тошқинга олиб келган. Сув оқимлари Дхарали қишлоғини ювиб кетган, у ерда сайёҳлар учун меҳмонхоналар ва қариялар уйлари жойлашган эди. Қишлоқ вайроналари остида одамлар қолган бўлиши мумкин. Ҳозирда 12 киши бедарак йўқолган, 4 киши вафот этган. 

Ҳодисадан бироз аввал Уттаркаши полицияси ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали Ҳаршил ҳудудида сув сатҳи ошгани сабабли катта зарар етиши мумкинлигини маълум қилган. Мутахассислар аҳолини сув ҳавзаларидан узоқроқ юришга чақирган.

Ҳокимият ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар сонини аниқлаштирмоқда. Ҳиндистон Ички ишлар вазири Амит Шоҳнинг топшириғига биноан, фалокат рўй берган ҳудудга қутқарув амалиётини ўтказиш учун ҳарбий полиция бўлинмалари ва тезкор кучлар юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистоннинг шарқий ҳудудларида кучли момақалдироқли ёмғир ёғиши оқибатида камида 33 киши чақмоқ уришидан ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон тошқин Уттаркаши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг