Хитойдаги ресторанда даҳшатли ёнғин бўлди. Қурбонлар бор (видео)

Олам

image

Бугун, 29 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 12:00 атрофида Хитойнинг Ляонин провинциясида жойлашган Ляоян шаҳридаги ресторанлардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда CCTV хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа оқибатида айни дамгача 22 киши ҳалок бўлган ва уч киши жароҳатланган. Бу сонлар яна ўсиши мумкин.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги воқеа жойига тезкор гуруҳ юборган. Ляоян шаҳри ва Ляонин провинцияси раҳбарияти қутқарув ишлари учун керакли кучларни жалб қилган.

Хитой Раиси Си Цзиньпин мурожаат билан чиқиб, яқинлашиб келаётган 1 май байрами арафасида бундай ҳодисаларга қарши курашиш муҳимлигини таъкидлаган. У ёнғин сабабларини имкон қадар тезроқ аниқлашни талаб қилиб, айбдорларни жавобгарликка тортишга ваъда берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Македония шимоли-шарқидаги Кочани шаҳридаги “Пульс” дискотекаси ёниб кетиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлганди. Воқеа содир бўлган вақтда муассасада 1,5 мингга яқин одам бўлган. Маҳаллий “Vecher” нашри хабарига кўра, концерт ўтказилган тунги клуб эгаси қўлга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой ресторан Ляоян

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг