Хитойдаги марафон пайтида 21 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Хитойнинг шимоли-ғарбидаги Гансу вилоятида ўтказилган ультрамарафон пайтида об-ҳавонинг кескин ёмонлашиши туфайли 21 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар бермоқда.

Кеча, 22 май куни эрталаб Байинь шаҳри яқинида 100 км масофага югуриш мусобақаси бошланган. Марафоннинг баландликдаги босқичи бўлиб ўтган ҳудудда иштирокчилар шиддатли шамол ва дўлга дуч келган.

Кескин совуқ тушиши туфайли иштирокчилар жисмоний ноқулайлик ҳис қилган, тана ҳароратлари пасайган. Мусобақа эса тўхтатилган. Йўқолганларни қидириш учун маҳаллий ҳокимият 700 кишидан иборат қутқарувчи юборган.

Қайд этилишича, марафонда жами 172 киши қатнашган, 151 нафари эвакуация қилинган, уларнинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой

Баҳолаганлар

305

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг