Хитойдаги iPhone ишлаб чиқариладиган заводда кучли ёнғин содир бўлди
Олам
−
03 Июнь 2021
4035Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳридаги Foxconn компанияси заводида катта ёнғин содир бўлди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, завод ҳудудида оловдан ташқари портлашлар ҳам кузатилган. Шуниси эътиборга лойиқки, айнан шу заводда Apple смартфонлари ишлаб чиқарилади.
“C 11” биносининг тасвирлари жуда катта ёнғинни кўрсатиб, воқеа жойига кўплаб ўт ўчириш бригадалари жалб қилинган бўлса ҳам, Foxconn ёнғин дарҳол йўқ қилингани ва унинг сабаблари ўрганилаётгани тўғрисида баёнот берган. Компания ушбу ҳодиса натижасида на одамлар ва на ишлаб чиқарувчилар жабрланган деб даъво қилмоқда.
Хабар қилинишича, Shenzhen Guanlan Foxconn Apple смартфонлари учун жуда муҳим ишлаб чиқариш базасидир.
Таъкидланишича, заводда 100 мингдан ортиқ киши ишлайди. Корхона маҳаллий иқтисодиётда муҳим ўрин тутган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь