Хитойда жосусликда айбланган журналистга ҳукм ўқилди
Олам
−
30 Ноябрь
4131Хитойнинг Пекин шаҳар суди Япония ва АҚШ дипломатлари, олимлари ҳамда журналистлари билан мунтазам учрашиб келган Коммунистик партия газетасининг журналистини жосусликда айбдор деб топиб, уни етти йил муддатга озодликдан маҳрум этди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
“Guangming Daily”нинг собиқ муаллифи ва муҳаррири 62 ёшли Дун Юйюйга жорий йилнинг 29 ноябрь куни Пекин халқ суди томонидан ҳукм ўқилган. Журналистнинг оила аъзолари ҳукм судда ўқиб эшиттирилгани, аммо Юйюйнинг адвокатлари эътиборига тақдим этилмагани билдирган.
Судланувчининг оиласи айбловни “мутлақо бемаънилик” деб атаб, журналистни мустақиллик учун интилгани ва чет эл давлатлари вакиллари билан алоқалари учун жазоламоқчи эканини таъкидлади. Маълум бўлишича, у АҚШ ва Япониядан бўлган фуқаролар билан доимий мулоқотда бўлган ҳамда ушбу мамлакатлар муассасалари билан илмий иш олиб борган.
Юйюй 2022 йилнинг февралида Пекин марказидаги ресторанда япон дипломати билан учрашган вақтида қўлга олинган. Расмийлар орадан бир неча соат ўтгач дипломатни қўйиб юборган бўлса-да, улар Юйюйни ҳибсда олиб қолган ва охир-оқибатга унга нисбатан жосуслик бўйича айблов илгари сурилган.
Юйюй оиласига кўра, суд қарорида журналист учрашган бир қатор япон дипломатлари, жумладан, собиқ элчи “жосуслик ташкилоти” (Япониянинг Пекиндаги элчихонаси назарда тутилган) агентлари, дея таърифланган. Оила ҳукмни “очиқ адолатсизлик” деб атаб, Дун бутун журналистик фаолияти давомида намойиш этган мустақиллиги учун таъқиб қилинаётганини таъкидлаган.
Юйюй “Guangming Daily” газетасида 1987 йилдан бери ишлайди. Ғарб оммавий ахборот воситалари ёзганидек, у ўз мақолаларида ХХР раҳбариятини бевосита танқид қилмасдан, мўътадил ислоҳотларни ёқлаган. 2007 йилда у Гарвард университетида Nieman стипендиясини олган ва кейинчалик Япония университетларида профессор-ўқитувчи бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Беларусь Тергов қўмитаси Александр Лукашенконинг мухолифларига қарши янги йирик жиноий иш очганди. Гумонланувчилар рўйхатида 45 киши бор. Улар 2025 йилда Беларусдаги сайловларни бузиш режасини ишлаб чиқишга уринишда айбланмоқда.
LiveБарчаси