Хитойда юк кемаси кўприкни бузиб юборди
Олам
−
22 Февраль
7360Хитой жанубидаги Гуанчжоу шаҳрида юк кемаси кўприкка урилиши оқибатида иншоотнинг бир қисми қулаб тушди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар берди.
Айтилишича, Фошань шаҳридан кетаётган бўш контейнер кемаси Чжуцзян дарёси устидаги Лисиньша кўпригининг таянчига урилган. Бу кўприкнинг бир қисми қулашига олиб келган. Шундан сўнг воқеа жойига тегишли бўлинмалар етиб бориб, қутқарув ишларини олиб борди. Лисиньша кўприги бўйлаб ҳаракат вақтинча тўсиб қўйилган. Машиналарнинг сувга қулагани ҳақида ҳам хабарлар бор.
Қайд этилишича, автобус сувга қулаган — дастлабки маълумотларга кўра, ўша пайтда автобусда фақат битта ҳайдовчи бўлган.
“South China Morning Post” газетасининг ёзишича, бир нечта автомобиль ҳам сувга тушиб кетган. Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Мадина Отабоева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь