Хитойда торнадо оқибатида 80 га яқин киши жароҳатланди (видео)
Олам
−
06 Июль
4986Кеча, 5 июль куни Хитой шарқидаги Шаньдун провинциясидаги Донгмин округида содир бўлган торнадо оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 79 киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар берди.
Торнадо маҳаллий вақт билан тахминан 14:30 да округнинг маъмурий маркази, Цайюаньцзи ва Шаво қишлоқлари ҳудудини қамраб олган. Жабрланганлар шифохоналарга етказилган. Табиий офат келтирган зарар ҳисобланмоқда.
4 июль куни Инан округида ҳам торнадо юз берган.
Хитой Миллий метеорология маркази маълумотларига кўра, Шаньдун провинциясида ҳар йили ўртача 1,5 та торнадо кузатилади.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойи охирида содир бўлган кучли торнадо туфайли Хитойда беш киши ҳалок бўлганди.
LiveБарчаси