Хитойда поезд 9 нафар темир йўл ишчисини уриб юборди

Олам 2775
image

Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном вилоятининг маъмурий маркази —  Урумчи шаҳридан Ханчжоуга кетаётган йўловчи поезди темир йўл ишчиларини катта тезликда уриб юборди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениесига таяниб хабар берилган.  

Таъкидланишича, воқеа натижасида жами тўққиз киши вафот этган. Ҳодиса Ганьсу провинциясининг Цзиньчан округидаги йўлда содир бўлган. Фожианинг бошқа тафсилотлари ҳали тақдим этилмаган. 

Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ҳодисанинг сабаблари ва ҳолатларини ўрганмоқда, қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 92
Рейтинг: 3
Теглар
t
×