Хитойда одамсимон робот кино йўналиши бўйича ўқишга кирди
Технология
−
02 Август 3098 1 дақиқа
Хитойда Xueba 01 (“Зўр ўқувчи”) исмли одамсимон робот илк бор мамлакатнинг етакчи университетларидан бирининг драма ва кино йўналишидаги докторантура дастурига қабул қилинди. Бу ҳақда “South China Morning Post” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Xueba 01 Шанхай фан ва технология университети ҳамда DroidUp Robotics компанияси ҳамкорлигида ишлаб чиқилган. Робот классик кўринишда – кўзойнак, кўйлак ва шим кийган ҳолда намоён бўлган ва хитой тилида мулоқот қила олади.
У тўрт йиллик таълим давомида асосан анъанавий хитой операси йўналишига ихтисослашади. Xueba 01 аллақачон виртуал талаба гувоҳномасини олган. Унинг илмий раҳбари – шанхайлик машҳур рассом ва профессор Ян Цинцин ҳисобланади.
Профессорнинг айтишича, робот санъат билан боғлиқ қуйидаги соҳаларни ўрганади:
- саҳна санъати;
- сценарий ёзиш;
- саҳна дизайни (сценография);
- техник фанлар.
Раҳбарининг фикрича, Xueba 01 ўқишни тамомлагач музей ёки театрда опера режиссёри, ҳаттоки шахсий санъат студиясининг асосчиси бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Австрия университети дунёда биринчи бўлиб сунъий интеллектни расмий равишда талаба сифатида ўқишга қабул қилганди. Flynn номли тизим Вена Амалий санъат университетининг рақамли санъат дастурига қабул қилинган. У машғулотларда қатнашади, танқидий таҳлилга жалб қилинади ва курсдошлари билан бир хил тарзда баҳоланади.
Live
БарчасиЗеленский Германия Президенти билан учрашди
15 Декабрь