Хитойда кучли сув тошқини оқибатида 15 киши ҳалок бўлди (фоторепортаж)

Олам

image

Хитой шимолидаги Шаньси провинциясида узоқ давом этган ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди, уч киши бедарак йўқолди, 1,75 миллиондан ортиқ маҳаллий аҳоли зарар кўрди, 120 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди. Бу ҳақда провинция Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Ван Цижуй маълум қилди. 

“Кучли ёмғир натижасида провинциянинг 11 та шаҳар ва 76 та округида 1 757 100 киши офат зонасида бўлган, 15 киши ҳалок бўлган, уч киши бедарак йўқолган, 120,1 минг киши зудлик билан эвакуация қилинган, 19,5 мингдан ортиқ бино вайрон бўлган, 18,2 таси жиддий зарар кўрган, тўғридан-тўғри иқтисодий зарар 5,03 миллиард юанга (деярли 780 миллион доллар) баҳоланмоқда”, деган Ван Цижуй. 

Расмийларга кўра, жорий йилнинг 2-7 октябрь кунлари провинцияда метеорологик кузатувлар тарихидаги энг кучли кузги сув тошқини содир бўлган, кўп туманларда кучли ёмғир бир неча кун тўхтамаган. 

Маълумот ўрнида, Молия вазирлиги ва ХХР Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Шаньси ва Шэньси провинцияларида сув тошқинлари ва табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш учун 12,4 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратган. Бундан ташқари, Хитойнинг камида 14 та йирик компанияси сув тошқинидан зарар кўрган Шаньси провинциясига умумий қиймати 415 миллион юан (64,4 миллион доллар атрофида) ёрдам юборган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой тошқин

Баҳолаганлар

131

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг