Хитойда фермадан 75 та тимсоҳ қочиб кетди

Бу қизиқ

image

Жанубий Хитойда кучли ёмғир туфайли юзага келган сув тошқинлари чоғида ўнлаб тимсоҳлар чорвачилик фермасидан қочиб кетди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Маълум қилинишича, Маомин шаҳрида (Гуандун провинцияси) кўлдан 75 та қирғоқ тимсоҳлари қочиб кетган.

Улардан баъзилари тириклайин қўлга олинган бўлса, бошқалари “хавфсизлик учун” маҳаллий ҳокимият томонидан электр токи билан фалажланган ёки отиб ўлдирилган.

Давлат матбуотига кўра, расмийлар қўйган тузоққа атиги 8 та тимсоҳ тушган.

“Қочоқларни” ушлашда иштирок этган ўт ўчирувчилардан бирининг сўзларига кўра, қўлга олинган катта ёшли тимсоҳнинг ўртача вазни тахминан 75 кг, узунлиги эса 2 метрдан ошади.

Маълумот ўрнида, Гуандун провинциясининг Маомин шаҳрида бир нечта тимсоҳ фермалари мавжуд. Улар қимматбаҳо териси ва гўшти учун боқилади.

Ҳукумат ферма яқинидаги қишлоқлар аҳолисидан уйларидан ташқарига чиқмасликни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гонконг ва Хитой жанубида рекорд даражадаги ёмғир туфайли сув тошқинлари кузатилаётгани ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

тимсоҳ Жанубий Хитой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг