Хитойда дунёдаги энг йирик “легобоғ” қурилди (видео)
Олам
−
24 Июнь
3459Хитойнинг Шанхай шаҳрида қиймати 550 миллион долларлик сайёрадаги энг катта Legoland аттракционлар боғи очилмоқда. Бу ҳақда “South China Morning Post” хабар берди.
Қайд этилишича, боғни тўлиқ ишга тушириш жорий йилнинг 5 июлига мўлжалланган, бироқ тайёргарлик ишлари аллақачон бошланган. Янги мажмуа шаҳарнинг жануби-ғарбий қисмида, Цзиншан туманида жойлашган. Лойиҳанинг умумий қиймати қарийб 550 миллион долларни ташкил этган. Ҳисоб-китобларга кўра, бу ерга йилига 2,5 миллион кишигача меҳмон ташриф буюриши мумкин.
Боғнинг майдони 30 гектардан ортиқ. Унинг ҳудудида ҳар бири ўз сюжети, безаги ва фаолият турларига эга бўлган саккизта зона барпо этилган. У ерда фақат классик аттракционлар – тепаликлар ва айланма арғимчоқлар эмас, балки кўпчилик иншоотлар инсон ҳаракатларига жавоб қайтаради: механизмларни ишга тушириш, конструкциялар йиғиш, анимацион персонажлар билан мулоқот қилиш мумкин. Жонли элементлар LEGO деталлардан ясалган иншоотлар ва ҳайкаллар билан ўралган. Уларнинг умумий сони 85 миллиондан ортиқ бўлиб, бир қисми ички сенсорлар ва LED чироқлар ёрдамида бошқарилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди мамлакат шимолидаги Жамму ва Кашмир вилоятида Ченаб дарёси устидаги дунёдаги энг баланд темирйўл кўпригида ҳаракатни очганди.
LiveБарчаси
16 Июль