Хитойда болаларни заҳарлаган боғча тарбиячиси қатл қилинди

Олам

image

Хитойда 25 нафар болани заҳарлаган боғча тарбиячиси ўлимга ҳукм қилинди. Бу ҳақда BBC хабар берди

Манбага кўра, Хитойнинг Хенан провинциясидаги Сзяосзо шаҳри халқ суди 39 ёшли боғча тарбиячиси Ванг Юнни болаларни заҳарлаганликда айблаб, ўлимга ҳукм қилган. У 2019 йилнинг 27 март куни ҳамкасбидан ўч олиш учун унинг гуруҳидаги болаларнинг бўтқасига натрий нитрит қўшиб қўйган. Оқибатда 25 нафар бола заҳарланиш ташхиси билан касалхонага ётқизилган, улардан бири кейинроқ вафот этган.

Тергов ишлари натижасида бу Ванг Юннинг шахсий муаммоларини ҳал қилиш учун натрий нитритдан биринчи марта фойдаланиши эмаслиги аниқланган. У 2017 йилда оилавий муаммолар туфайли эри билан жанжаллашиб қолиб, интернет орқали сотиб олинган натрий нитрит орқали уни заҳарлаган. Бироқ аёлнинг режаси ўхшамасдан эрининг ҳаёти сақлаб қолинган.

Ванг Юн мазкур жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, жорий йилнинг 13 июль куни қатл қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой қатл боғча тарбиячиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг