Хитойда болалар боғчасига ҳужум қилинди
Олам
−
10 Июль 2023
5392Хитойнинг жануби-шарқидаги Гуандун провинциясида болалар боғчасига қилинган пичоқли ҳужум оқибатида олти киши ҳалок бўлди, бир киши яраланди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, ҳужум бугун, 10 июнь куни Ляньцзян округидаги болалар боғчасига уюштирилган. Ўша пайтда ота-оналар фарзандларини ёзги дарсларга ташлаб кетаётган бўлган.
Полиция воқеани қасддан ҳужум деб атаган. Гумонланувчи эркак ҳужумдан 20 дақиқа ўтиб, ҳибсга олинган. У 25 ёшли Ву Мужие бўлиб, ҳозирда ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Уюштирилган ҳужум оқибатида бир ўқитувчи, икки ота-она ва уч нафар ўқувчи қурбон бўлган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 апрель куни Бразилия жанубидаги Санта-Катерина штатида кичик болта билан қуролланган эркак 4 нафар боғча тарбияланувчисини ўлдирган эди.
LiveБарчаси