Хитойда автобус дарёга қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди
Олам
−
16 июл 992 1 дақиқа
Хитойнинг жануби-ғарбидаги Сичуань провинциясида автобуснинг йўл тўсиғига урилиб, дарёга қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳатланди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса кеча, 15 июль куни маҳаллий вақт билан соат 18:00 атрофида тоғли Баосин уездининг Чжунган қишлоғида содир бўлган. Жароҳатланганлардан бирининг аҳволи оғир бўлган, аммо ҳозирда унинг ҳолати барқарор экани билдирилган.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, автобусда транспорт воситаси сиғимига мувофиқ жами 17 нафар йўловчи бўлган.
Қайд этилишича, қутқарув ишлари бугун, 16 июль куни эрталаб якунланган. Ҳозирда ҳодиса сабаблари юзасидан тергов олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистонда йўловчи ташувчи автобуснинг жарликка қулаши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлган, яна саккиз киши жароҳатланган эди.
Live
Барчаси