Хитойда 43 киши бир умрга футболдан четлатилди

Спорт

image

Бугун, 10 сентябрь куни Хитойда 43 киши қимор ўйинлари ва келишилган ўйинлар учун футбол фаолиятидан бир умрга четлаштирилди. Бу ҳақда мамлакат Футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

Жазоланганлар орасида Хитой терма жамоасининг собиқ футболчилари Жин Жингдао, Гуо Тианю ва Гу Чао, шунингдек, жанубий кореялик футболчи Сонг Жун Хо бор.

Хитой расмийлари икки йилдан бери онлайн қимор ўйинлари, келишилган ўйинлар ва порахўрлик билан боғлиқ ишларни текширмоқда. Терговда 120 та ўйин, 128 та жиноятда гумон қилинаётган шахс ва 41 та футбол клуби иштирок этган. 17 нафар айбланувчи беш йилга дисквалификация қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой футбол қимор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made