Хитойда 2 нафар юқори мартабали генералга нисбатан тергов бошланди

Олам

image

Хитойда икки нафар юқори лавозимли амалдорга нисбатан тергов ишлари бошланди. Бу ҳақда Миллий мудофаа вазирлиги хабар берди.

Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси cиёсий бюроси аъзоси ва Марказий ҳарбий кенгаш раисининг ўринбосари Чжан Юся, шунингдек Марказий ҳарбий кенгаш аъзоси ва Марказий ҳарбий кенгаш Қўшма штаби бошлиғи Лю Чжэньли “интизом ва қонунни жиддий равишда бузишда” гумон қилинмоқда.

Маълумот учун, Чжан Юся 75 ёшда бўлиб, Хитой ҳарбий элитасидаги энг юқори мартабали шахслардан бири ҳисобланади. У реал жанговар тажрибага эга бўлган кам сонли амалдаги генераллардан бўлиб, 1979 йилдаги Хитой–Вьетнам урушида ҳамда 1984 йилда Лаошань ҳудудидаги жангларда қатнашган.

Лю Чжэньли 61 ёшдаги уруш фахрийси ва мукофотлар соҳиби бўлиб, хизмат поғоналаридан тез кўтарилган. У ХХР Халқ озодлик армиясида энг ёш олий даражадаги генерал бўлган, 2022 йилда эса Марказий ҳарбий кенгаш Қўшма штаби департаментига раҳбар этиб тайинланган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойда “China Huarong International Holdings” компаниясининг собиқ бош директори Бай Тянхуй 1,1 миллиард юань (тахминан 156 миллион АҚШ доллари) миқдорида пора олганликда айбдор деб топилиб, осиб ўлдирилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой тергов генерал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг